арз
билан улашинг
1. Дард-ҳасрат шикоят тарзидаги (асосан оғзаки) гап, мурожаат.
-
Чол бу бегона йигитнинг вазиятида тараддудланиш сезиб, қайтадан сўради: — Хўш, ўғлим, нима арзинг бор? Ойбек, Танланган асарлар
-
Подшойим, бизлар сизга арзга келдик. Равшан
2. эскирган, китобий Ер шари ёки унинг бир қисми.
арз сўзи қатнашган жумлалар:
Арзи ҳол ёки арзи бандачилик
-
Мен минарман энди аста қушимга, Арзи ҳолим айтдим денг-у дўстимга. Маликайи айёр
-
Қуш тилини қуш билади деганларидек, Нодиранинг самимий арзи бандачилиги Моҳлар ойим билан Нигор келиннинг юракларини эзди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Арз қилмоқ
-
- Мен хонни Тошкентдан жўнатиш олдида унинг холи вақтини топиб, бу фикримни бир даража арз қилиб ўтган эдим, — деди [қушбеги]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ғофир бой ва қозиларга: Ҳой, бўрилар! Сўзларингдан қайт! Бўлмаса, ҳокимингга бормайман, мингбошингга ялинмайман, халққа арз қиламан, халққа! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Арз сўрамоқ
-
Арк — қадим Хоразм шоҳларининг арз сўрайдиган жойи. Ж. Шарипов, Хоразм
Куррайи арз
-
Глобусни боболар Куррайи арз, дебдилар. Яшаган сайёрангни билмоқлик фарз, дебдилар. А. Орипов
Арзи Рум
Арз-у само
АРЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар