асил
билан улашинг
1. Аъло сифатли, энг яхши; тоза, соф (қалбаки, паст эмас).
-
Асил мол. Асил шойи. Асил буюм. Асил айнимас, айниса ҳам чиримас. Мақол.
-
Оёққа чулғов қилсанг ҳам, асил ипак бўз бўлмас, деб шуни айтади. А. Мухтор, Кумуш тола
-
Кела қолинг, лалми қовун, мармар тарвуз сабзининг асили. Газетадан
2. кўчма Яхши хислатларга, фазилатларга эга бўлган; олижаноб, бебаҳо; соф, пок.
-
Асил одам. Асил фарзанд.
-
[Комилов Қодирга:] Яна бўрк ол десам, бош олиб юрма! Дадавой ака каби одамлар бизга керакли одамлар. Хатолари, нуқсонлари кўп бўлса ҳам, юраги асил кўринади. Уйғун, Навбаҳор
3. Асил (эркаклар исми).
асил сўзи қатнашган жумлалар:
Асил тош
АСИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар