асир
билан улашинг
1. Уруш вақтида душман қўлига тушиб, озодликдан маҳрум бўлган шахс; банди.
-
Асир олмоқ. Асир тушмоқ. Асирларни алмашмоқ.
-
Турдиев асирни тўғри баталён штабига олиб жўнади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
— Қўрбоши қани? — деб сўради Ботирали ҳамон қўл кўтариб турган асирлардан. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Тўпхона қурилишида, биз билан бирга, асир тушган австралиялик солдатлар ҳам ишларди. А. Толибов, Ҳақиқат енгди
2. кўчма Тутқун, банди ҳолатида яшовчи шахс.
-
Тўрт девор асири бўлиб ўтирган аёллар бундай пайтларда каттакон боғда қафасдан чиққан қуш сингари яйрар. Х. Аҳророва, Орифнинг давлати
3. кўчма Бирор кимса ёки нарсага ўзини бутунлай топширган, унинг қули ҳолатидаги шахс.
-
Мана шу кундан бошлаб Йўлчи шу қизнинг асири, мафтуни бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
асир сўзи қатнашган жумлалар:
Асир қилмоқ (ёки этмоқ)
-
У [Ҳаловат] хаёл суриб қолди, эҳ, хаёллар сиз кишини асир этишга нақадар устасиз. Н. Орифжонов, Ҳаловат
АСИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
АСИР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан АСИР сўзига берилган маънолар
асир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
асир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар