асл
билан улашинг
1. от Келиб чиқиши, келиб чиқиш эътибори билан қарашлилиги; насли, таги.
-
Мен аслимни, чўпон, сенга айтайин, Кўҳи Қофда Ойша пари боласи. Ойсулув
-
Мадаминнинг асли кимлигини, Тожибой уни қачондан танишини суриштирди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Келиб чиққан (асос) жойи.
-
Асли тошкентлик.
-
Мен ҳам деҳқон боласиман. Аслимиз Қудашдан. А. Қаҳҳор. Қўшчинор чироқлари
3. Яратилишдаги, бош, дастлабки.
-
Асл нусха.
-
Бундан икки йил аввал хон саройининг ички бинолари таъмирланиб, асл ҳолига қайтарилган эди. Газетадан
4. сифатдош Чин, чинакам, ҳақиқий.
-
Асл муддао. Асл ном.
-
Отабек, уялмай, тортинмай жавоб берингиз, бу гал Тошкентдан чиқишингиздаги асл мақсадингиз нима эди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Билим олишга асл йўл энди очилди. П. Турсун, Ўқитувчи
АСЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар