асли
билан улашинг
1. Асл сўзининг 3-шахс бирлик шакли.
-
Одамларнинг яхшиси — ғазаби секин келиб, аслига тез қайтадиганидир. Фан ва турмуш
2. айнан Асл 1, 2.
-
Ҳилолий Равшанбекнинг асли зотини сўраб бир сўз деди. Гўрўғлининг туғилиши
-
Асли ўсган ерим менинг Кўйистон. Маликайи айёр
3. Ҳақиқат эътибори билан; аслида.
-
Қарови биздан бўлгани билан мол асли Жовливойники. Н. Норқобилов, Тўқнашув
-
Гапнинг қисқаси, таомилимизда асли бор бўлиб, сўнгги даврларда истеъмолдан чиқиб кетган. Газетадан
4. Одатга кўра, табиатан; аслида.
-
Дадам асли хатни онда-сонда ёзади. С. Сиёев, Ёруғлик
5. мод. с. взф. Фикрнинг тўғрилигини (сўзловчининг шундай муносабатини) билдиради; аслида.
-
Асли, либос эмас, улуғдир одам Воқиф
-
Асли, одам насли девдан улуғдир Маликайи айёр
АСЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан АСЛИ сўзига берилган маънолар
асли сўзига янги изоҳ қўшинг