асорат
билан улашинг
Озодлик (эрк)дан маҳрумлик, тутқунлик.
-
[Фурқат] Жуда кўп асарларида зулм ва асорат исканжаларида инграган меҳнаткаш халқнинг орзу-умидини куйлади. Газетадан
-
Адолат бошингга озодлик байроғини илди, Асоратдан қутулган меҳри дарё, меҳрибон ўлкам. Воқиф.
1. Одатда, салбий таъсир.
-
Узоқ, оғир йўл ва жадал юришнинг асорати бўлса керак, отларнинг сағриси совундай кўпириб турибди. С. Анорбоев, Оқсой
2. тиббий Бирор нарсадан қолган ёмон оқибат; асар.
-
Грипп ва у қолдирадиган асоратнинг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим. Газетадан
-
Аёллар болани олдиришга шошилишади-ю, бунинг қандай асоратлар қолдириши ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Саодат
АСОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
АСОРАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан АСОРАТ сўзига берилган маънолар
асорат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
асорат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing