асос
билан улашинг
1. Нарсанинг барча қисмларини тутиб ёки кўтариб турувчи қисми, таянчиғи.
-
Шамдон асоси. Станок асоси.
2. Ижтимоий ҳаёт ёки табиат ҳодисаларининг негизини ташкил этган нарса; таянч, негиз, пойдевор.
-
Илмий асос. Назарий асос.
-
Ижодий меҳнат қадр-қимматининг ҳуқуқий асосларини яратиш керак. Газетадан
3. (фақат кўплик шаклида)
4. Содир бўлган ёки қилинган иш-ҳаракат, айтилган фикр ва шу кабиларни далилловчи нарса.
-
Мен бу йигитнинг ишини текшириб кўрдим. Маҳкамни айблашга асос тополмадим. Н. Сафаров, Уйғониш
-
— Ишонишга асос бор, — деди Рамазонов дадиллик билан. Шарқ юлдузи
5. ким. Кислоталар билан ўзаро таъсир қилиб, туз ҳосил этадиган бирикма.
асос сўзи қатнашган жумлалар:
Асос солмоқ
-
Шаҳарга асос солмоқ.
-
Демак, бундан беш минг йил муқаддам асос солинган деҳқончиликда шоли ҳам бўлиши керак. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
-
Камол Иқоний асос солган иқония тармоғи тариқат шажарасининг Зангиота тармоғидан бошланади. Фан ва турмуш
АСОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар