ата
билан улашинг
1. Ном бермоқ, от қўймоқ, номламоқ.
-
Шундан бери одамлар кўприкни Хотинкўприк деб аташади. Т. Ашуров, Оқ от
-
Юсуфбек ҳожи [Кумушни] фаришта деб атамоққа ҳам ҳозир эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Деб тилга олмоқ, юритмоқ; айтмоқ.
-
Болалар уни [Толибжонни] орқаваротдан Отқулоқ десалар, олдида Эргаш тоға деб аташарди. С. Аҳмад
-
Ахир, нима қилаётганини билмаган одамларни ким деб аташ керак бўлмаса? М. Мансуров. Ёмби
3. Тилга олмоқ, айтмоқ (киши исмини).
-
Хайриятки, исмини атамади, деб ўйлади Яхшибоев, демак, ҳали умид бордай. М.М. Дўст, Лолазор
4. Бирор киши, тарихий воқеа ва шу кабилар учун бағишламоқ, шунга мўлжалламоқ.
-
Улуғ бобокалонимиз хотирасига атаб амалга оширилган меъморий ишлар бу билан тугаб қолмайди, албатта. Газетадан
-
Ўзбек ойимнинг қутидор, Офтоб ойим ва Ойша кампирга атаб тиктирган саруполари ҳам битди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. дин. айн. Бағишламоқ.
-
Толеим қурсин, деб ёндим, куйдим. Фолбинларга бордим, азиз авлиёларга назр атадим. Ойбек, Танланган асарлар
-
Худойи атаганимизга бир йилдан ошиб қолди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
6. ёрд. фл. взф.
-
Ҳабибий
АТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ATA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ата сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар