ҳали
билан улашинг
1. Бундан бир оз илгари; боя.
-
— Канон келдинг? — Ҳали келдим. Ҳали шу ерда эди. Ҳали келиб кетган эди.
-
— Уйларингда ким бор? — Ҳали кирганимда, дадам билан Йўлчи акам бор эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мен ҳали уни қўшнингиз уйидан чиққан ҳолда кўрган эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Кўп вақт ўтмасдан, яқин орада; ҳализамон.
-
Ҳали келса кўрарсиз, Кула-кула ўларсиз (маймун). Топишмоқлар
-
Ҳали ўғилларим ҳам молдан келиб қолишади. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Иш-ҳаракат, ҳолатнинг амалга ошмаган, белгининг, белги-ҳолатнинг тўлиқ даражага етмаган вақтини билдиради; ҳозирча.
-
Тонг отишига ҳали вақт эрта. Ҳали хомсан — пишарсан, Бу дамингдан тушарсан. Мақол
-
Қуёш ботган, лекин кун ҳали ёруғ, ҳар ёққа оқшом сукунати чўзилган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Алишер ўйин-қароқлиги тутди-ю, ҳали қуриб улгурмаган нам этикчасини кия солиб, ҳовлига тушди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
— Тўпқайрағочга яқин қолдими? — Ҳали бор. Ойбек, Танланган асарлар
4. юклама Таъкид, кучайтирув билдиради.
-
Вой шармандалар, ҳали қочириб юбордик денглар-а. Н. Фозилов, Дийдор
-
Сен писмиқни, ҳали шошмай тур Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
— Ҳали шунақами! — деди ва эшикни зарда билан ёпиб чиқиб кетди. Муштум
-
Ошни дамлаб, ҳали ўтирибман, ҳали ўтирибман А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Такрор ҳолда қўлланиб, айирувчи боғловчи вазифасида келиб, “гоҳ гоҳ“, дам дам маъноларини билдиради.
-
— Фарғонага боргунимизча ҳали Шукрулло, ҳали Мирмуҳсиннинг танишлари топилаверса, бу яқинда манзилга етолмаймиз, — деб Саид Аҳмад ҳазиллашди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
ҳали сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳали ҳам
-
Баширжон трубкани қўяркан, ҳали ҳам эшик олдида ҳадиксираб турган Зевархонга қараб жилмайди. Н. Аминов, Суварак
-
баъзан душман самолётлари пайдо бўлишини ҳисобга олмаганда, урушдан ҳали ҳам дарак йўқ эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ҲАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар