ҳал
билан улашинг
Ечимини топган, бир ёқли этилган; нима қилиш лозимлиги аниқланган (муаммоли, чигал масала ҳақида).
-
Масала ҳал.
-
Ҳар лаҳза замонлар умридек узун, Асрлар тақдири лаҳзаларда ҳал. Ғ. Ғулом
-
Бир масаланинг ҳали учун қошингизга келган эдим. Ойбек, Навоий
ҳал сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳал қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Олтин муаммосини ҳал этиш — геология олдида кўндаланг турган ғоят улкан вазифалардан бири. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ҳар турли мушкулотларни ҳам ақл билан ҳал этмишлар. Ойбек, Навоий
-
Бу масалани мутахассислар ҳал қилишади. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Ҳали корхонада ҳал қилинмаган муаммолар анчагина. Газетадан;
-
Кузги ҳосил тақдирини сафарбарлик, уюшқоқлик, қатъият ҳал қилади. Газетадан
-
Бу ерда масалани соат эмас, минутлар ҳал қилади. М. Мухамедов, Қаҳрамон изидан
-
Мирзамуҳаммад Расулович ходимларнинг орқасидан тақдирларини ҳал қиладиган бошлиқлардан эмасди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Ҳал қилувчи ўйинда спартакчи қизлар ўзига хос чаққонлик, ирода ва йиғинчоқлик кўрсатишди. Газетадан
Тилла, кумуш ёки бронза кукунидан ясалган бўёқ.
-
Деҳлидаги масжид ва мезаналарнинг керагидан ортиқча ҳалларини, кошинларини, нақшларини қаердадир кўргандаймиз. З. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
-
Тонг аллақачон отган, дарахт учларига олтин ҳал юритилгандек эди. С. Аҳмад, Чўл шамоллари
ҲАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар