эг
билан улашинг
1. Тўғри, тик ҳолатидан бирор томонга тортмоқ; қайирмоқ, букмоқ.
-
Дарахт шохини эгмоқ. Новдани икки учидан ушлаб эгмоқ.
-
Дарё томондан ғириллаб эсиб турган шабада йўл бўйидаги ўт-ўланларни эгар, тебратар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Этак тутиб, тик қаддимни эгармишман, Кунга куйиб, мен ҳам пахта терармишман. Муштум
2. Ўз измига бўйсундирмоқ, итоат эттирмоқ.
-
Э нодон қиз, Тўлкинжон шунча қизларнинг ичида сени севиб қолгани учун шодлан! Майли, бари бир эгиб оламан! Ф. Мусажон, Ҳури
-
Нима қилса, ишёқмасларни эгиб олиш мумкин? Ўзбекистон қўриқлари
эг сўзи қатнашган жумлалар:
Бош эгмоқ
-
Бозоркул бундай пайтларда бош эгиб, хомуш ўтирарди. А. Мухтор, Чинор;
-
Полвон ёш болага ўхшайди, кекни билмайди, бош эгиб борса, албатта, кечиради. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
жиндек тоқат қилинг, тоқатлига тоғ бош эгармиш. К. Яшин, Ҳамза;
-
Жаҳолатга шафқат билмас золимларга ҳеч қачон бош эгмайман. К. Яшин, Ҳамза
Бўйин эгмоқ
-
Эски раислар бўйин эгармикин бу ёш жувонга. Ишласа ҳам бир йил ишлайди. И. Раҳим, Ихлос;
-
Ароқхўрликка муккасидан кетган Абдужаббор ижтимоий фойдали меҳнатга бўйин эгмай қўйибди. Муштум
-
Ҳозир шунчалик паст ишга ҳам бўйин эгиш зарурати бор эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ЭГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар