эгар
билан улашинг
1. От-улов устига уриладиган ва миниб ўтириш учун мосланган абзал.
-
От эгари,
-
Комил кумуш узангига оёқ учини қўйиб, эгарга миниб олди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Турли машиналарнинг одам ўтирадиган жойи, ўтирғичи.
-
Велосипед эгари. Трактор эгари.
эгар сўзи қатнашган жумлалар:
Отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди
-
Аммо,отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди, деганларидек, ҳамма ёқдан мосуво бўлса ҳамки, ҳали ҳавоси баланд. А. Муҳиддин, Характеристика
Эгар урмоқ
-
Бадиа отининг олдига келиб, уни эркалади, эгар, жаб-дуқ уриб, қайишларини маҳкам тортиб боғлади Мирмуҳсин, Меъмор
-
Яхшиликча эгардан туш-у, қўлингни кўтар. Бўлмаса, от устидан телпакдай учираман. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Фақат Самадийгина ачитди: — Энди эгардан тушибсиз-да, доҳий. А. Мухтор, Туғилиш;
-
Оқподшо отдан тушса ҳам, Саид Жалолхон эшон ҳали эгардан тушмаган эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Калондимоғлигинг қолмади-да, полвон! Ҳамон мусофирчиликни бўйнингга олдингми, эгардан сал тушгин-да! Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
ЭГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эгар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар