қалин
билан улашинг
1. Кўндаланг ўлчами катта (одатда ясси-ёйиқ нарсалар ҳақида).
-
Қалин китоб. Қалин тахта. Қалин қоғоз. Қалин намат. Пўчоғи қалин қовун.
-
У дафтарнинг қолган ёзувларини ҳам ўқир экан, қалин лабларига титроқ кирди. Муштум
2. Бир неча қаватли ёки орасига нарса солиб ишланган (асосан, кийим, кўрпа ва шу кабилар буюмлар ҳақида).
-
Қалин кўрпа. Қалин тўн. Қалин кийинмоқ.
-
[Фосиҳ афанди] Қалин кўрпача устида савол-жавобга қулоқ солиб ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
эски қалин чопон лозим-у кўйлак олиб чиқди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
[Қутидор:] Ўзингни тежа, қизим, ўрнингни қалин қилиб бурканиб ёт, терласанг ёришасан, қизим? А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бир-бирига жуда яқин жойлашган; зич, тиғиз.
-
Қалин соч. Қалин майса. Қалин ўрмон.
-
Қуёш секин-аста кўтарилиб, қалин шохлар орасидан мўралай бошлади. И. Рахим, Чин муҳаббат қалин ўт устида ўтириб, атрофни кўздан кечирди. А. Раҳмат, Соқов бола
4. Туташ ҳолатли; қуюқ.
-
Уларнинг ҳовлисидан қошига қалин ўсма қўйган, қомати барваста, чеҳраси қувноқ аёл чиқиб келяп-ти. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Икки ўр-тоқ қатор дарахтлар қалин соя ташлаб турган кўчага бурилишди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Жинчироқ ҳам кўринмайди, уй ичи қалин тутун. Ойбек, Танланган асарлар
-
Йўлни кўзлаб ўтирган эдим, у ёқдан қалин чанг кўтарилганини кўрдим. С. Айний, Қуллар
5. Кўп, мўл.
-
Қалин қор.
-
Бозор куни бўлганидан, расталарда одам қалин. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўй эгаси йирик қўшма корхона раҳбари бўлгани учунми, одам жуда қалин эди. Газетадан
-
Ташқари супуриб-сидирилган, қалин қилиб сув урилган бўлиши керак. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
6. кам қўлл. Йўғон.
-
Наридан келади қалин бир овоз. М. Шайхзода.
-
Соқолли кампир бир қўлини Нурининг бошига енгил қўйиб, баланд, қалин товуш билан сўзларни оҳанг-дор чўзиб қичқирди. Ойбек, Танланган асарлар
7. кўчма Яхши ва мустаҳкам алоқали; қадрдон, яқин, жонажон.
-
У менинг қалин ўртоғим.
-
Низомжоннинг энг қалин ошнаси Каримжон ҳам фронтга кетди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Тантибойвачча у билан бир йилдан буён қалин дўстлашиб, ҳар ҳафта улфатчилик қилишга бошлаган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Олимлар саноат ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан қалин ҳамкорликда бир қанча ишларни бажардилар. Газетадан
қалин сўзи қатнашган жумлалар:
Териси (ёки бети) қалин
этн. Никоҳ тўйида куёв томондан келин томонга бериладиган, тўланадиган пул, мол ва шу кабилар
-
У тўй шарт-у шароитлари устида, қалин устида савдолашиб ўтирмай, фотиҳага қўл кўтарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Бизга ҳеч нарса — данғиллама тўй ҳам, қалин ҳам, сеп ҳам керак эмас, деб уқтиришди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Чиқиб олиб берай шоҳнинг қизини, Қалинни берганча қараб тураман. Алпомиш
ҚАЛИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар