қалдирғоч
билан улашинг
1. Чумчуқсимонлар туркумининг бир оиласини ташкил этадиган, қаноти ингичка ва узун, жуда тез учадиган, қора-ола кичкина қушча.
-
Туя қалдирғоч. Шаҳар қалдирғочи. Тоғ қалдирғочи.
-
Бир неча қалдирғоч Салорнинг оқиши бўйлаб учар ва учган кўйи валфажр ўқир эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма Бирор нарсанинг пайдо ёки содир бўлиш белгиси; бошлаб берувчи, даракчи.
-
Ҳа, кампир, севиниб қолдингизми? Эшитиб хурсанд бўлдим. Рустам қалдирғочини юборибди, ажабмас, кетидан ўзи ҳам қанот қоқиб келиб қолса. В. Ғофуров, Вафодор
-
Чегарадош ерларда Жиззах чўлини қалдирғоч хўжалиги ташкил топди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Жамоамизда янги ва улуғ ишнинг қалдирғочлари бўласиз. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Ҳожиакбар Шайховни ўзбек илмий-фантастик адабиётининг қалдирғочларидан бири, деб атаса бўлади. Газетадан
ҚАЛДИРҒОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALDIRG‘OCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалдирғоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар