ҳалим
билан улашинг
1. Кишига қаттиқ ботмайдиган, мулойим, ёқимли (товуш, муомала ва шундай муомалали киши ҳақида).
-
Ҳалим муомала.
-
Сув тепасида одамлар ўт бўлиб ёнади, бошқа вақтларда энг сокин, энг ҳалим одамлар, сув бошида жанжал чиқса, сўз ва далил ўрнига мушт билан, кетмон кўтариш билан иш кўришга тиришадилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир-икки дақиқа сукутдан сўнг Саидаҳмадхон сунъий табассум, ҳалим овоз билан сўз бошлади. Ойбек, Улуғ йўл
-
Ҳар гапидан, ҳаракатидан ғурур акс этади. Муомалада ҳалим. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Умар қишлоққа кўчиб келган кезлари юмшоқ супургидай ҳалим йигит эди. Муштум
2. Ҳалим (эркаклар исми).
1. Сувга буғдой ёрмаси ва гўшт солиб, узоқ (ҳил-ҳил бўлиб кетгунча) қайнатиб пишириладиган қуюқ овқат.
-
— Ҳазратойимнинг даҳалари бўлди. Чунонам басавлат, чунонам гавжум бўлдики, дошқозонда ҳалим улашдилар, — деди Анзират. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Пишган ҳалимнинг буғдойи эзилиб, гўшти эса ҳил-ҳил бўлиб кетади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. кўчма Қаттиқ эмас, юмшоқ.
-
Гўшт қайнайвериб, ҳалим бўлиб кетибди.
-
Воҳидларнинг қишлоғида бошқа ерларда жуда кам учрайдиган ҳалим ва ширин олма бор. О. Ёқубов, Тилла узук
ҲАЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HALIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳалим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар