айри
билан улашинг
1. сифатдош Бирор жойидан иккига тармоқланган.
-
Айри йўл. Айри ёғоч.
-
рўпарадаги баланд теракнинг айри шохида қағиллаб турган ола ҳаккага анграйиб қолган эди. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
2. сфт. кам қўлл. Бири-бирига зид, қарама-қарши.
-
Уларнинг гапи айри чиқди. Гапи билан иши айри чиқиб қоляпти.
3. кам қўлл. Бирга эмас, алоҳида, бўлак.
-
Дастурхонга гуручи айри, гўшти айри, моҳирлик ила тайёрланган палов келтирилди. Ойбек, Нур қидириб
4. от Икки шохчали таёқ, ёғоч; тиргак.
-
Шафтоли шохларига айрилар қўйилди.
-
Баъзи кўзалар айри билан тираб қўйилган. И. Раҳим, Ҳаёт булоқлари
5. от Беда, пичан, похол кабиларни кўтариш, ёйиш, тўплаш учун паншаха ўрнида ишлатиладиган икки шохли, узун сопли асбоб.
-
Ёғоч айри. Темир айри.
-
Майданников айрида бир қучоқ жавдар похол олиб келаётган эди. М. Шолохов, Очилган қўриқ
айри сўзи қатнашган жумлалар:
Айри туёқлилар
Айри туя
Айри тушмоқ
-
Ҳазрат билан айри тушиб қолган эдик. У киши Афғонистонга кетган эдилар. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
АЙРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYRI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар