беза
билан улашинг
1. Зийнат, безак бериб чиройли қилмоқ; ҳусн киргизмоқ; кўзни қувонтирадиган ҳолга келтирмоқ.
-
Баҳор келди. Мактаб саҳнидаги ўрикларни оқ, пушти гуллар безади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кечаси билан ёққан қалин қор ҳар бир томни, деворни, ҳар дарахт ва гумбазни майин оқ ҳошия билан безаб чиққан. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ерлар кўк гиламлар билан безалганда биз ҳам тўй қилармиз Шундайми, Раъно? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. кўчма Ақлий ва маънавий жиҳатдан бойитмоқ; обрў келтирмоқ.
-
Қариликни донолик безайди, Ёшликни — камтарлик. Сўз кўрки — мақол
-
Дарахтни — ширин мева, устозни — оқил шогирд безайди. Р. Усмонов, Одобнома
-
Инсонни уч нарса зийнат фазилатлари билан безайди: ақл-заковати, меҳнат-машаққати ва одамларга бўлган меҳр-муҳаббати. Газетадан
-
Инсонни кучли қиладиган, уни безайдиган нарса мақсади, тўғрироғи мақсадлари бирлигидир. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
БЕЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар