безак
билан улашинг
1. Безатиш, ясатиш воситаси; ҳусн, кўрк, чирой берувчи нарса; зийнат берувчи буюм ёки нақш.
-
Архитектура безаклари. Арча безаклари. Безак буюмлари. Бадиий безак.
-
Эгар жабдуқларидаги олтин безаклари қуёш нурида ялт-ялт қилаётган бўз отни жиловдор етаклаб келди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Нури кийинишни, безакни севар эди. Зирак, билагузук, заркокил, қўлтиқтумор, тиллақош, зебигардон каби буюмлардан қути-қути йиққан. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Ҳусн, кўрк. Сўз — кишининг ўзаги, Одоб — кишининг безаги. Мақол. Тил — ақл безаги. Мақол.
-
Яхши фазилатлар инсон камолотининг безаги, ҳусни, жон роҳати ва фароғатидир. Газетадан
безак сўзи қатнашган жумлалар:
Дастурхон безаги
-
Ҳар гужуми асальдек татийдиган узум, ҳар бир тилими тилни ёрадиган қовун, шифобахш тарвуз, олма, нок, қўйинг-чи, қўли гул боғбонлар етиштирган мева-чева, дарҳақиқат дастурхон безагидир. Газетадан
БЕЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
безак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар