бир
билан улашинг
1. 1 рақами ва шу рақам билан ифодаланган энг кичик сон, миқдор.
-
Бир кам қирқ. Ўндан бир. Бир-у бир — икки. Яхши отга — бир қамчи, ёмон отга — минг қамчи. Мақол
-
Етти қиз бир онанинг боласидай аҳил туришарди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
2. Ҳисоб, миқдор, ўлчам, чама маъноларини англатувчи сўзлар билан келиб, предметларнинг миқдори, ўлчамини англатади.
-
Бир жуфт. Бир метр. Бир ҳафта. Бир таноб. Бир йил. Бир минут. Бир ўрам. Бир тўда. Бир соат. Бир аср. Бир бурда. Бир даста.
-
Бир ойдан бери тутолмаймиз. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Бир зум иккиланиб турди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Қорабой бир ҳафта ишга чиқмади. Т. Ашуров, Оқ от
-
Унга бир даста гул узатиб, ўтиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бир ҳафта деганда кўзини очди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Тиниқ осмонда бир жуфт лайлак беозор сузади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Одам дунёга бир марта келади. Т. Ашуров, Оқ от
3. Баъзи отлардан олдин келиб, ноаниқлик тушунчасини ифодалайди ва “қандайдир“, “аллақандай“, аллақайси каби маъноларни билдириб келади.
-
Сизни бир одам сўраб келган эди.
-
Унинг кўкрагини бир нима чуқур эзди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шу чоғ бир хотин бир бўлак нон олиб кирди. Ғайратий, Унутилмас кунлар
-
Ҳидоятхонни бир нарса чаққан экан, шошилиб келдилар-да, эшикни берклаб олдилар. Ҳамза
-
Маҳваш ўшанда ўртоқлари билан бир тўйга борганди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Йўқ, ҳовлиқмангиз, бунда фойдали бир сир бор! А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
ўқ теккан оёғини бир хотин оқ дока билан боғламоқда эди. Ғайратий, Унутилмас кунлар
4. Феъллар олдидан келиб, феълдан англашилувчи иш-ҳаракатнинг бир марта бажарилиши ёки юз беришини ифодалайди.
-
Одам дунёга бир келади. Етти ўлчаб, бир кес. Мақол
-
Бир синалган ёмонни қайта-қайта синама. Мақол
-
Унга маҳлиё бўлиб тикилиб турган хотиннинг киприклари бир силкинди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
— Биз энди сени турли-турли балоларга соламиз, буни бир бил! — деб мушт дўлайдилар. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Тўмтоқ қошлари, чақнаган кўзлари бир кўрганни довдиратиб қўярди. С. Аҳмад, Юлдуз
5. Белги-хусусият ифодаловчи сўзлар олдидан келиб, ўша сўз маъносининг кучайишига хизмат қилади.
-
Ўғли бир яхши йигит экан, бир келишган, чиройлики
-
Боя Маҳваш бир ажойиб гап айтди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Шаҳноза деган бир қақажон қиз газетами юлиб олиб ўқиди. С. Сиёев, Ёруғлик
6. Ажратиш, таъкидлаб кўрсатиш учун хизмат қилади.
-
Ҳамма рози бўлди, бир мен рози бўлмадим. Бу ишни бир ўзи бажарди. Уйда бир ўзим қолдим. Камтарлик ҳам бир хислат. Мақол
-
Бу бир ибрат. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Вали ака ўғлига бир отагина бўлиб қолмай, унинг энг яқин ҳамдарди ҳам эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шуни бир билиб қўйгинки, Хонзода тирик экан, келинларга кун йўқ. Ҳамза, Бой ила хизматчи
7. Кесим вазифасида келганда, бир-дамлик, умумийлик ёки бир хиллик, ўхшашлик маъноларини ифодалайди.
-
Уларнинг ҳаммаси бир. Бизнинг ёшимиз бир. Бизнинг сўзимиз билан ишимиз бир. Кемага тушганнинг жони бир. Мақол
8. Баъзи отлар билан қўлланганда, “шундай“, шунақа сўзларига тенг келиб, бўрт-тириш маъносини англатади.
-
Бир иморат қурайки, барчанинг оғзи очилиб қолсин. Бир ўйнаб берайки, ҳамма қойил қолсин.
-
Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди. Ҳ. Олимжон, Ўлка
9. Қўшма сўзлар таркибида келиб, турли хил маъноларни ифодалайди.
-
Бир вақт, бир маҳал, бир мунча, бир оз, бир қанча, баъзи бир, ҳар бир, ҳеч бир, бир асосли, бир жинсли.
-
Абдужалилбойникидаги зиёфатни Мулла Обид бир мунча таажжуб ичида ўтказди. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Бир оздан кейин у кийиниб олиб, йўлга отланди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
10. Айирувчи боғловчи вазифасида келиб, гапнинг уюшган бўлакларини ёки қўшма гап қисмларини боғлашга хизмат қилади.
-
Бир ундай бўлади, бир мундай бўлади. Бир кат-танинг гапига кир, бир — кичикнинг. Мақол
-
Умри бир оқарди, бир қизарди-ю, мени қучоқлаб йиғлади. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Бу гапга чиндан ишонган Нилуфар таажжубланиб, бир акасига, бир мушукка қаради. С. Аҳмад, Юлдуз
бир сўзи қатнашган жумлалар:
Бир пул
-
Мана энди арзимаган кўнгилочар ов деб экспедициянинг бир ойлик тоат-ибодати бир пул бўлди. М. Мансуров, Ёмби
Бир кун
-
Уйни озода қилишга роса бир кун кетди. Бир кун бир йилни боқади. Мақол
-
Бир кун(и) биз боққа чиққан эдик.
-
Бир кун аҳволини билай, деб уйига телефон қилдим. Шукрулло, Сайланма
-
Бир куни Арслон хотини ишдан қайтгунча ўтин ёриб қўймоқчи бўлди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Кунлардан бир кун
-
Кунлардан бир кун кўпни кўрган, жаҳон кезган оғайниларимдан бири уйимга келиб қолди. Шукрулло, Сайланма
Бари бир
-
Бари бир ётиб ётолмади, ўтириб ўтиролмади. С. Аҳмад, Юлдуз
-
— Бари бир етишмайди, — дейди Мулла Обид.
Бир бўлмоқ
-
Кўп оғиз бир бўлса, бир оғиз енгилар. Мақол
-
Одамнинг дили билан тили бир бўлсин. Мақол
Бир қилмоқ
Гапни бир қилмоқ
Бир бор экан, бир йўқ экан
Бир бўлса
-
Ҳожия, бир бўлса, докторга кетди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Бири икки бўлмайди
-
Қудратли қанотингиз остида бирим икки бўлишини умид қилиб келдим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Бирини олиб, бирига урадиган
Бирини иккига олмоқ
Бир кун эмас бир кун
Бир сўзни икки қилмоқ
-
Ўринбой бир сўзни икки қилмай, хаёл суриб чиқиб кетди, раис унинг ортидан илжайиб қолди. Ойдин, Ўзи монанд
БИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БИР сўзига берилган маънолар
бир сўзига янги изоҳ қўшинг