1. Сўнгига, охирига, ниҳоясига етмоқ, тамом бўлмоқ, тугамоқ; тўхтамоқ.
Гап битди. Тилак билан битмаган билим билан битар. Мақол
Катта Фарғона канали қирқ беш кунда — 15 сентябрда битди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Тайёр бўлмоқ (қурилаётган, ясалаётган нарса ҳақида).
Қурилиш битди. Кўприк битди.
Мана, канал ҳам битай деб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
[Тилла узук] Буюрдим, эрта-индин битиб қолар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Барҳам топмоқ, йўқ бўлмоқ, йўқолмоқ; бартараф бўлмоқ, тугамоқ.
— Уҳ! — тоқатсизланиб куйинди Аҳмад Ҳусайн. — Қачон бу ёвузлар, хоинлар битади?! Ойбек, Нур қидириб
Халқ товуши тинимсиз гувуллайди: Битсин золим подшо! Ойбек, Танланган асарлар
Барча ёмонлик ўшанинг [Мусулмонқулнинг] боши билан бирга кетгандек, қипчоқ оғайнилар ила тотувлашдик, қипчоқнинг эски адоватлари битди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. -(и)
Кичикроқ водийнинг ҳар ер-ҳар еридан қуюқ тутун кўтарилмоқда — қишлоқ батамом ёниб битган. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Қизим, даданг, энанг ҳасратингда куйиб битди. Ойбек, Танланган асарлар
Бечора қиз отага муҳтож. Отасиз эзилиб битмаса яхши эди. И. Раҳим, Ихлос
Иш битди
Эринчоқнинг иши битмас. Мақол
Ўйчининг уйи битгунча, таваккалчининг иши битади. Мақол
[Бой ўз-ўзига:] Хайрият, бу иш ҳам хамирдан қил суғургандай жўнгина битди. Ҳамза, Бой ила хизматчи
Иши битди, эшаги лойдан ўтди
Иш битиб, эшак лойдан ўтгандан кейин зўравонлар чиқиб, ерларни талаб оладиган бўлса, бунинг оқибати ёмон бўлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Куни (ёки умри) битмоқ
Мен нима қилсам, илм учун, илм йўлида қиламан. Куним битиб ўлсам, ўлигимни ҳам илм йўлига бераман А. Қаҳҳор, Асарлар
Яхшибоевнинг куни битган, аниқроғи, яна бир кунлик умри қолган. М. М. Дўст, Лолазор
Улар одамларни хонавайрон қилаётган уруш эканини, агар уруш битса, ҳамма ёқ яхши бўлиб кетишини сўзлардилар. П. Турсун, Ўқитувчи
1. Ўсиб-унмоқ; етишмоқ.
Мана шу юқорига кўтарилган дарёдан Мирзачўл сув ичади, экин битади. Ойдин, Ширин келди
Омад келса, дарахтда ҳам нон битар. Қанотли сўзлар
2. Эт униб, бирикиб тузалмоқ, тўлишмоқ ёки бекилмоқ.
Жароҳатларим битиб кетиши билан, ўз қисмимга қайтиб бордим. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
Сал кунда Аъзамга эт битиб, рангига қон югурди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Жир битди
Энди жир битди-да! Битта кўйлак иккита бўлди! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Иззати битмоқ
-Бас! Иззатинг битди, доя бувингга бориб айт! Агар озодлик келтирмасанг, янги сабоққа тушмайсан! — деди [домла]. Н. Сафаров, Султон бўзчининг неваралари
Қулоғи битмоқ
Хайр, юмушингиз бўлмаса, мен кетдим, шамолдан қулоғим битди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Лаъли нима қилишини билмай, болалар шовқинидан қулоғи битиб туради. Ҳ. Ғулом, Машъал
Шу дақиқадан бошлаб, Суярқулнинг қулоқлари том битди. Танаффус бошланишини ҳам ҳаммадан кейин — синфда ғовур-ғувур бошланганда билди. А. Кўчимов. Ҳалқа, Ҳақи битди Ҳақи қолма-ди
Илгариги сўзингиз билан ўзингизнинг ҳаққингиз битганлигини била туриб ҳам, яна уялмай-нетмай, виждонсизлар амрини бериб қўясиз-да, уятсизлигингизни яна бир қат орттирасиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
1. айн. Ёзмоқ. ИИ.
Юртим, сенга шеър битдим бу кун, Қиёсингни топмадим асло. А. Орипов, Юртим шамоли
Хўжа Абдулла Марворий хатни чиройли битарди. Ойбек, Навоий
Рўёб Маматова Мирзачўлни ўзлаштириб, ўз жасорати сол-номасига илк сатрларини битганда, ёшгина қизча эди. Ўзбекистон қўриқлари
2. (жўналиш келишиги билан) Муяссар, эга бўлмоқ; пайдо бўлмоқ.
Мана, худо хоҳласа, бошингга дўппи, оёғингга этик, эгнингга чопон, кўйлак-иштон битади. П. Турсун, Ўқитувчи
Ақл битмоқ
Бу нимаси тағин сенга сира ақл битмади. Бўйингни қара, менга етай деб қолди. Ойдин, Ўзи монанд. Бошга битган бало Қутулиш қийин бўлган ташвиш, қуруқ ташвишдан иборат.
Ҳе, бу уруш бошга битган бало бўлди-да. Герман ҳам қурсин оқ пошшо ҳам қурсин. Энасининг маҳрини талашармикан! Ойбек, Танланган асарлар
Мугуз (ёки шох, қанот ва шу кабилар) битди
Эшакка мугуз битса, жами жониворларни сузиб ўлдирар экан, мушукка қанот битса, ҳеч бир паррандани қўймас экан. П. Турсун, Ўқитувчи
Қай бола мактабда ўқиса аъло, Ўшанга ҳеч толмас зўр қанот битар. Қ. Муҳаммадий.
Ҳожар опанинг гап оҳангидан ён берганини сезиб, Расул акага қанот битди. Ўзбекистон қўриқлари
Пешонага битган (ёки битиб қўйилган)
[Юсуф:] Мана, хотиндан ҳам айрилдик! — [Меҳри:] Нима қилай, бу ҳам бўлса, пешонага битган бир кўргилик, болам. О. Ёқубов, Айтсам тилим куяди, айтмасам — дилим
Пешонага битган ёлғиз от эди. Уни ҳам ўртага қўяйми? П. Турсун, Ўқитувчи
БИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.