бўй
билан улашинг
1. Киши қоматининг баландлиги; гавданинг бошдан-оёқ кўриниши; бўй-баст, қомат.
-
Бўйи баланд одам. Бўйи паст одам. Бўйингга қараб тўн бич. Мақол
-
Ўзига енг бўлмаган ўзгага бўй бўлмас, Мақол
-
Туядай бўй бергунча, Нинадай ақл берсин. Мақол
-
Гулнорнинг бўйи ўсиб, кўкраги тўлишиб, бутун гавдаси қизлик латофати билан яшнаган чоғда, бойвачча уни кўз тагига олиб қўйган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уйингнинг ортидан ўтлар тераман, Бўйингни бўйимга тенглаб кўраман. Қўшиқлар
-
Кампир кўчага чиққанида, кўча эшигидан баланд бўйли, қош-кўзлари қоп-қора ўғли Қодир кўринди. Саодат
2. Юқорига чўзилган қўл баландлиги.
-
Токчага бўйим етмаяпти.
-
Девор ўлгудай баланд-да, бўйи етмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Тик турган нарсаларнинг баландлиги.
-
Миноранинг бўйи. Бўйи узун терак.
-
Райондаги мактаб бинолари билан бўй ўлчашадиган мактаб биноси солдик. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Баъзи нарсаларнинг (уй, ер, майдон ва бошқалар) узун томони.
-
Бўйи олти метр, эни тўрт метр уй.
-
Унгур энига бир қулоч, бўйига бир ярим қулоч қилиб қазилаётган бўлса ҳам айтишга осон, қазишга қийин катта унгур эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Қуруқликнинг ариқ, дарё, денгиз кабиларга туташ жойи; қирғоқ, соҳил.
-
Дарё бўйи. Сув бўйи. Ҳовуз бўйи.
-
Элмурод билан Абдурасул йўл бўйидаги тепаликка чиқдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Саломатлигини совураётган одам ариқ бўйида сув қадрини билмай ўтирган кишига ўхшайди. Газетадан
-
Рихси хола нафасини ростлаш учун ариқ бўйига чўнқайди. С. Зуннунова, Олов
-
Ҳовузнинг бўйида томингиз борми, Хастадай турибсиз, ҳолингиз борми? Қўшиқлар
6. кўм. (3-шахс эгалик аффикси билан) Давомида; мобайнида.
-
Кун бўйи. Йил бўйи.
-
Аёл тун бўйи азоб чекиб, тонготарга яқин кўзи ёриди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кеча кўйлакчан чиқиб, кун бўйи совуқ едим. Газетадан
-
Бирам ширин, асрлар бўйи ҳаёт сувини ва деҳқон қўлини кутиб ётган даштдагина шундай қовун битади. Й. Шамшаров, Тошқин
бўй сўзи қатнашган жумлалар:
Бўй бермоқ
-
саёзликнинг нариги томонидаги дарё тармоғига тушиб кўрган эди, чуқур экан, бўй бермади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
[Роҳат Шарифга:] Кечирасиз, жазманингизни шу маҳалдан жиловлаб олмасак, кейин бўй бермайдиган бўлиб кетади. Уйғун, Ҳуррият
-
Бир фалокатни сезган нортуя эгасига бўй бермай, шаталоқ отиб, уни йиқитибди М. Мансуров, Ёмби
Бўйи(га) етмоқ
-
Қизинг бўйи етса, қизи яхши билан қўшни бўл, Ўғлинг эр етса, ўғли яхши билан қўшни бўл. Мақол
-
Бўйига етган қиз билан йигит бир-бирлари билан топишсалар, бунга ҳеч ким қарши келмайди. С. Айний, Эсдаликлар
Бўй эгмоқ
-
Тўрахоновнинг кўзи олдида бўй эгмаган Баҳорнинг, мағрур турган Хайрининг юзлари яққол гавдаланди! Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Бир кезлар бўй эгмай келган Сирдарё суви энди жиловланганича пишқириб, пастга отиляпти. Ўзбекистон қўриқлари
Бор бўйича
Бўй чўзмоқ
-
Айни ғўзалар бўй чўзиб қолганда, қора қурт унинг илдизини қирқа бошлайди. Г. Нуруллаева, Сўнгги довон эмас
-
Қиз бола бўй чўзиб қолгандан кейин, йигит кишининг унинг уйига ҳадеб келавериши одобга ҳам, ахлоққа ҳам тўғри келмайди: қизнинг боши маломатга қолади. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Қуёшли баҳор эртаси жуда ҳам ёқимлики, юрган сари юргинг келади, гуллаган олма шохларига бўй чўзиб, барра майсаларни босиб юргинг келади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Кўкка (ёки фалакка) бўй чўзган
-
Кўкка бўй чўзган бинолар.
-
Ерда ёпишиб ётган ниҳоллар, сув берилгач, қаддини ростлаб, кўкка бўй чўзди. Газетадан
-
Кўп қаватли гўзал уйлар кўкка бўй чўзиб туради. Газетадан
-
Янги мадрасанинг пештоқлари ҳам фалакка бўй чўзиб турарди. Мирмуҳсин, Меъмор
Одам бўйи
-
одам бўйи баланд кўтарилиб солинган каттагина шийпон, атрофи гулзор. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жўрахон етиб борганда, юздан ортиқ хотин-қиз одам бўйи бўлиб ғовлаб ўсган, кўм-кўк ёввойи ўтга ёпирилган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Қамишлар икки одам бўйи ўсган, поёни кўринмас, шабадада бир оҳангда мунгли шовуллайди. Ҳ. Ғулом, Феруза
Терак бўйи
-
Мана, кун ҳам терак бўйи кўтарилиб қолди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Зиёбек бой уйидан чиқиб, йўнғичқазорга келганда, кун аллақачон ботиб, ой терак бўйи кўтарилиб қолган эди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Самолёт терак бўйи пасайди. Варрак терак бўйи чиқди.
Тизза бўйи
-
Ўша йили қиш эрта тушди. Устма-уст ёққан қор икки кунда тизза бўйи бўлди. М. Ҳазратқулов, Журъат
Том (ёки найза, одам) бўйи
-
Шу пайт рўпарамдан том бўйи бетон уюшари ортидан лип этиб қулоқчин кийган, узун бўйли йигит чиқди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Нарх-наво ҳар кун том бўйи сакраб турибди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жимжит кечқурун Самарқанддан чиқиб, кун найза бўйи кўтарилганда, Темур дарвозасидан ўтди Н. Сафаров, Оловли излар
Бўйида бўлмоқ
-
Саҳро воқеасидан уч ой ўтганда, бўйимда бўлиб қолганига ортиқ гумоним қолмади, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шу-шу, қайтиб бўйида бўлмади. Бормаган док-тори қолмади. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Қизининг бўйида бўлмаётгани Қундуз опани ташвишга солар, кечалари уйқуларини олиб қочарди. Газетадан
Бўйи(нгиз) етмайди
-
Биламан, сиз қўрқмай-сиз! Суянган тоғингиз баланд! Ўртоқ Носировга ҳеч кимнинг бўйи етмайди. А. Қаҳҳор, Синчалак
Шу бўйи
-
Шу бўйи туни билан йиғлаб чиқибди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Шу бўйи мен Анварни қайтиб кўрмадим. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Шу бўйи бир ҳафта Меъмор уйдан чиқмади. Мирмуҳсин, Меъмор
Ҳид, ис.
-
Анвар қизнинг юзидан ўпди ва унинг тўзғиган сочларини тўғрилаб, ҳаётбахш кокилларининг муаттар бўйини ҳидлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Лолалар яшил майсазор узра бўй таратиб, бош эгади. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Сув сепилган кўчаларда райҳон бўйлари билан қоришиб, тупроқ ҳиди анқиди. Саодат
БЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар