майдала
билан улашинг
1. Кичик-кичик бўлакларга бўлмоқ, майда қилмоқ, ушатмоқ.
-
Ўтин майдаламоқ
-
Қанд майдаламоқ.
-
Шербек бошини кўтармай, стол устидаги газета четини йиртиб, майдалаб ўтирарди. С Анорбоев, Оқсой
2. Йирик пулни майда пулга алиштирмоқ, ушатмоқ.
-
Юз сўмни майдаламоқ.
3. сўзлашув тили Ичимлик ёки ичкиликни оз-оздан қуймоқ, оз-оздан қуйиб ичмоқ.
-
Эр-хотин чойни майдалаб, шу бир-икки йил ичида бўлиб ўтган воқеаларни гаплашиб ўтиришди. С. Аҳмад, Уфқ
4. Майда-майда ёғмоқ.
-
Ёмғир майдалаб, эзиб ёғяпти. И. Раҳим, Ихлос
МАЙДАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAYDALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
майдала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар