майда
билан улашинг
1. Бир турдаги кичик бўлаклардан иборат бўлган, йирик эмас.
-
Майда тош. Майда қор. Майда қум.
-
Ташландик тегирмоннинг чирик новидан сув майда кумуш томчиларни сачратиб, гувуллаб отилади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қора қошлари чимирилди, садафдай майда тишлари билан устки лабини чайнади. С. Анорбоев, Оқсой
2. Унчалик катта бўлмаган; кичик майда жониворлар. Майда болалар.
-
Тракторлар гуруллаб-вариллаб майда дарахтларни таг-томири билан қўпориб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Мавқейи, ижтимоий, иқтисодий аҳамияти жиҳатдан катта ўрин тутмайдиган.
-
Майда буржуазия. Майда савдогар.
-
Бунақанги майда, хашаки бойларнинг пули ҳам майда бўлади. К. Яшин, Ҳамза
4. Миқдор, сон жиҳатдан кам бўлган; бир неча нарса ёки кишидан иборат бўлган; кичик.
-
Майда отрядлар. Майда миллатлар.
5. кўчма Аҳамиятсиз, қиймат жиҳатидан арзимас.
-
Майда гаплар. Майда ишлар.
-
Орада бирмунча майда сўзлар сўзлангач, кимнингдир уф деб юборгани эшитилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Танга-чақа ва умуман йирик бўлмаган; кичик пул.
-
Майда пул. Беш сўмга майдангиз йўқми?
майда сўзи қатнашган жумлалар:
Майда қадам
-
Анна Ивановна ёш қизлардек майда қадам билан дикиллаб келарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
МАЙДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAYDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
майда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар