махсус
билан улашинг
1. Бирор иш ёки нарсага хос бўлган, бирор иш ёки мақсад учун белгиланган.
-
Махсус кўрсатма. Махсус топшириқ. Махсус комиссия,
-
Бўзагар Отабекни оддий бўзахўрлар ёнига ўтқазмай, ўзининг махсус ҳужрасига олиб кирар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Атайлаб, алоҳида мақсад билан.
-
Мунис хон, албатта, бу гапларни махсус Саидийни хурсанд қилиш учун етказмайди. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Бирор ихтисосга мансуб бўлган, ихтисослаш(тирил)ган.
-
Махсус таълим. Махсус ўқув юртлари.
-
Ҳозир мактабдаги ўқитувчилар олий ва махсус маълумотга эгалар. Н. Сафаров, Оловли излар
МАХСУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAXSUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
махсус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар