махлуқ
билан улашинг
1. Инсон ва бутун жониворларнинг, тирик мавжудотнинг умумий номи.
-
[Абдужамил бой:] Ўлдирган бўлсангиз, садқайи сар ум деган махлуқ топилади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Жуфтлик ёлғиз кишилар орасидагина эмас, ер юзидаги ҳар бир махлуқда ҳам бор. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Инсондан бошқа жонли нарсага нисбатан қўлланади.
-
Беор Исроилов бадбашара бир махлуқ; қиёфасида кўз олдига келди. А. Мухтор, Чинор
-
Илондек махлуқнинг табиати, фойдасини тушунган одам уни совуқ дейишга тили бормайди. Фан ва турмуш
3. кўчма Ўхшовсиз, хунук, жирканч жониворга нисбатли ҳақоратни билдиради.
-
Ҳожимат олдинга юришга мажбур бўлди. Бу махлуқдан ҳар нарсани кутиш мумкин эди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
— Қандоқ махлуқсан ўзинг? — деди Саид Жалолхон. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Фуод афанди танфурушлар гумаштаси бўлиб, қора умрини қора ишлар билан ўтказган қабиҳ бир махлуқ эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бас, уятсиз махлуқ,! ким уни заҳарлайди. Ойбек, Танланган асарлар
МАХЛУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAXLUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
махлуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар