майдон
билан улашинг
1. Ҳовли-жойга яқин очиқ ер, сайҳон ёки боғча; томорқа.
-
Майдон икки таноб кенгликда бўлиб, жануби қутидор ва қўшнисининг иморатлари орқасидан ва бошқа уч жиҳати ҳам шунга ўхшаш бинолардан иборат эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Умуман, очиқ ер, сайҳон ёки экинзор.
-
Пахта майдони. Экин майдони.
-
Илғор хўжаликларнинг чигит экилган майдонлари яшил либосга бурканди. Газетадан
3. Бирор иш-ҳаракат, тадбир учун мўлжалланган ёки шундай иш-ҳаракат юз берадиган, бажариладиган жой.
-
Спорт майдони. Машқ майдони. Кураш майдони. Жанг майдони.
-
Мард майдонда билинар. Мақол
-
Амир енгилди, аскарлари бузилиб, уруш майдонидан қочдилар. С. Айний, Қуллар
-
Айниқса, улоқ бўлаётган майдонда тумонат одам. К. Яшин, Ҳамза
4. кўчма Жабҳа, соҳа, доира.
-
Иш майдони. Мафкура майдони.
-
Мен қирқ йилдан буён адабиёт майдонида қалам тебратиб келяпман. Ойбек, Халққа хизмат — бахт
5. физика Бирор физик ҳодиса рўй берадиган ёки унинг таъсири сезиладиган фазо.
-
Электр майдони. Магнит майдони.
майдон сўзи қатнашган жумлалар:
Майдонга келмоқ
Майдонга ташламоқ (ёки отмоқ)
Майдонга чиқмоқ
Ўзи хон кўланкаси майдон
Қиз майдон
МАЙДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAYDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
майдон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар