майиш
билан улашинг
1. Букилмоқ, эгилмоқ (асосан қомат ёки оёқ-қўл ҳақида).
-
Амакиси унинг елкасидан маҳкам тутди. Фотима елкасига тош тушгандай майишди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Чап қўлим билан зинапоя қанотига суянган эдим, белим майишиб кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Қийшаймоқ.
-
Шафтоли майишиб, бутун танаси билан токнинг сўрисига ёнбошлаган. Х. Нуъмон, Фасллар
-
Оёғида ипсиз, орқаси майишган ботинка. С. Сиёев, Ёруғлик
3. кўчма Тарафини олмоқ; қўллаб-қувватламоқ.
-
Чол бефарзанд бўлгани учун, уста уни ғариб бир одам деб майишар, чол ҳам устани ҳурмат қилар эди. О. Ёқубов, Ларза
МАЙИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAYISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
майиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар