майл
билан улашинг
1. Кишининг нарса ёки ишга, бирор эҳтиёжини қондиришга бўлган иштиёқи, қизиқиши, интилиши, ҳаваси; мойиллик.
-
Унинг мусиқага майли зўр.
-
Маҳфузада чеварликка бўлган майл устун чиқди Т. Аввалов, Шогирд меҳри
2. Истак, хоҳиш, рағбат.
-
Етим болаларни ўқитишга унинг майли бўлмаса ҳам, бормай иложи йўқ экан. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Эрк, ихтиёр.
-
Ўз майлига қўймоқ.
-
— Ҳар кимнинг майли ўзида, — деди Шарофат ва лабини буриб, четга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. тилшунослик Ҳаракатнинг воқеликка бўлган муносабатини сўзловчи нуқтаи назаридан белгилайдиган грамматик категория.
-
Шарт майли. Буйруқ майли. Феъл майллари.
МАЙЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAYL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
майл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар