қовурға
билан улашинг
1. анат. Умуртқадан чиқиб, кўкрак суягига эгилиб келадиган, кўкрак қафасини ташкил қиладиган ёйсимон энсиз суяк.
-
Мана, уринг, синдиринг қовурғамни! Қўрқмай қўя қолинг, арз қилмайман. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
2. кўчма махс. Бино, иншоот ва шу кабиларнинг мустаҳкам тутиб туриш учун хизмат қиладиган қисми, ёнма-ён бириктирилган узун-узун қисми.
-
Панжаранинг қовурғалари.
-
Қуёш қиздираётган аллеялар бўш, скамейкаларнинг оқ қовурғаси офтобда ялтирайди. П. Қодиров, Уч илдиз
қовурға сўзи қатнашган жумлалар:
Етим қовурға
-
Инсоннинг етти жуфт чин қовурғаси, беш жуфт етим қовурғаси бўлади.
Қовурғаси кўриниб (ёки саналиб) қолмоқ
-
Жўранинг кўзлари чўкиб, қовурғалари саналиб қолди, ҳар кун қамчи, ҳар кун азоб Ҳ. Шамс, Душман
Қовурғаси букилмаган (ёки синмаган)
-
Ҳаким акамларнинг чўнтакларига қовурғаси синмаган червонларни туширдим. Б. Раҳмонов, Хўжайин кўчди
-
Чўнтаклари қовурғаси букилмаган юзталикларга тўла. Таниш башаралар
Қовурғаси қайишмоқ
ҚОВУРҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOVURG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қовурға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар