увол
билан улашинг
1. Айб, гуноҳ.
-
Ёшгина эмадиган чақалоғи бўлмаганда ҳам майли эди, унга қўл тегизмоқ увол! И. Акрам, Адолат
-
Меҳмонлар тўйга бориб хурсанд бўлишмади. Тўйбошининг орзу-ҳаваси уволга, замон сўзи билан айтсак, гуноҳга айланди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Фойдасиз ёки бевақт йўқ бўлиш, йўқолиш; нест-нобуд.
-
Умр увол, увол, баҳор меваларин, Ёшлик бўсаларин тўйиб тотмасанг. А. Мухтор
-
Хоҳишларинг бўлмасин увол! Ҳ. Олимжон
3. кўчма Бировга озор бермайдиган, зиён етказмайдиган; ювош, заиф.
-
[Акрам:] Ие, ҳали сутдан оқ, мусичадек уволман денг? О. Ёқубов, Айтсам, тилим куяди, айтмасам — дилим.
-
Боя чумолидек увол кўринган қиздек йигит энди кийикдек ел қувиб учиб борарди. С. Аҳмад, Чўл бургути
4. Оғир, қийин, аянчли.
-
Жўжабирдек жон, болаларига увол бўлди. Н. Сафаров, Уйғониш
-
Оёқ-қўли бутун бўла туриб, чумчуқдан баттар увол яшайдиган одамлар ҳам бор. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
увол сўзи қатнашган жумлалар:
Уволи тутмоқ ёки уволига қолмоқ
-
Ўқишини жувонмарг қилсак, уволига қоламиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
УВОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UVOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
увол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар