увоқ
билан улашинг
1. Уватилган нарсанинг кичик бир бўлаги, увалган қисми; ушоқ.
-
Зокир бостон пиджагининг енгига ёпишган нон увоғини чертиб ташлади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бинонинг ташқи томони мармар тахталар ҳамда мармар увоқлари билан пардозланган. Газетадан
2. кўчма Жуссаси кичик, майда.
-
[Шербек:] Қорамол билан увоқ молга бу ерда тўплайдиган ем-хашагимиз бемалол. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бундай мураккаб машинани мендек увоққина бир қиз бошқаришини қаёқдан билар эди улар. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
-
У, Дилбархон тасаввур қилганидек, йўғон, барваста эмас, балки 55 ёшлардаги увоққина одам эди. Х. Тўхтабоев, Садоқат
3. кўчма Умуман, майда, кичик.
-
Увоқ мақсад учун тарихни чаплаб, Ҳомийларни, закийларни сотганлар озми? А. Орипов, Йиллар армони
УВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
увоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар