қовуш
билан улашинг
1. Бир-бирига ёпишиб, бирикиб, уланиб, бир бутунликни ташкил қилмоқ; қўшилмоқ, туташмоқ, ёпишмоқ.
-
Чуваланган бўйра устида пахтаси аранг қовушиб турган кўрпача. Р. Азизхўжаев, Тўлғоқ емаган, жувон, бахтиёр кампир
-
Қўша қаримоққа муҳр бўлади Ҳаётда икки лаб қовушган бир зум. Ғ, Ғулом
2. Қўшилмоқ, жуфтлашмоқ.
-
Боягидан бирмунча кучая тушган шамол гулни гулга қовуштириб, гўё бу икки ёшга: Сиз ҳам мана шу гуллар каби қовушинг, дегандек кўринар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Иттифоқ, ҳамжиҳат бўлмоқ; бир-бирига монанд иш тутмоқ.
-
Улар бош-бошига қовушмайди.
-
Қовушмагандан кейин, албатта, қўлимиздан ҳеч иш келмайди-да. А. Қаҳҳор, Сароб
4. Бир-бирига монанд, мувофиқ келмоқ, мос тушмоқ, уйғунлашмоқ, ёпишмоқ.
-
Суҳбат қовушмасди.
-
У [Саодат] қоғоз олиб, пленумда гапирадиган сўзларини ёзмоққа киришди. Аммо сўз сўзга, гап гапга қовушмади. И. Раҳим, Ихлос
5. Бирор доирада, муҳитда ёки ҳолатда ўзини эркин ҳис этмоқ, эркин тутмоқ.
-
Танчада қовушиб ўтиролмайди
-
Бугун сизнинг олдингизда, худди бегонадай, қовушмай турганимга хафаман, Фотима! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Болалар яна интизор бўлишиб кутишди, қовушмай, кечагидай жим-гина ўтириб овқатланишди. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
6. Бирор ишни бажаришда тўғри ва чақ-қон ҳаракат қилмоқ.
-
Ишлаб юрган одам ҳар қандай ишга дарров қовушади. У ҳеч ишга қовушмайди.
қовуш сўзи қатнашган жумлалар:
Қўли қовушмайди
ҚОВУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOVUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қовуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар