булбул
билан улашинг
1. Чумчуқсимонлар туркумининг қораялоқлар оиласига мансуб сайроқи қуш.
-
Булбул чаманни севар, Одам — Ватанни, Мақол
-
Қуш йўқ жойда қурбақа — булбул. Мақол.
-
Эй дилрабо, ишқинг билан девона бўлдим соғиниб, Булбул каби тун кечалар гирёна бўлдим соғиниб. Ҳамза
-
Ҳаммаёқ жимжит. Фақат онда-сонда булбуллар ноласи эшитилади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Хушовоз хонанда; моҳир нотиқ.
-
Зўрға-зўрға қайрилиб, ёнига қаради: севимли булбули, сочларини тўзғитиб, ширин уйқуда роҳат қилмоқда эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Эргаш ота ҳақиқатан ҳам халқ кўнглини хониш қилувчи шоир, халқ дардини, тилак-орзусини куйловчи булбул эди. ЎТА
3. кўчма Ошиқ, хуштор.
-
Гул шохига булбул қўнса, бир қўнсин, Икки булбул қўнса, сира қўнмасин. Қўшиқлар
-
Қайтайин, сўлганди чаманда гулим, Қўлимдан учди-ку менинг булбулим. Нурали
-
Қиз қизил гул бўлганда, йигит — булбул, Гулни излаб булбул боғда тунамасми?! Қўшиқлар
Ўзбек халқ амалий санъатининг кўп соҳаларида қўлланадиган, ўйма ва қуйма усулларда бажариладиган нақш.
БУЛБУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BULBUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
булбул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар