булоқ
билан улашинг
1. Ер остидан отилиб, қайнаб чиқувчи сув ва шундай сув чиқиб турган жой, чашма.
-
Иссиқ булоқ. Булоқ суви. Сўзнинг онаси — қулоқ, сувнинг онаси — булоқ. Мақол
-
Булоқ бўйида жой қилишибди. Дастурхон усти ноз-неъматга тўла. Саодат
-
Махсум чўққининг шундай биқинидан қайнаб чиқаётган булоқда ювинди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма поэт. Бой манба.
-
Ижод булоғи. Онанинг қалби — меҳр булоғи. Мақол
-
Ижод, нашъа кундан-кун зиёд, Йўқдир орзу булоғига банд! Газетадан
-
Фольклор халқ даҳосининг туганмас булоғи бўлиб, ёзма адабиёт ҳар доим ундан баҳра топиб келади. ЎТА
-
Даромаднинг яна бошқа булоғи чиқиб қолди. Муштум
-
Онанинг кўкраги битмас булоқдир! Дили оқ бўлганидан сути ҳам оқдир! Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
булоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бурнидан булоқ бўлди
-
Тўйчи дўкончининг ҳам еган-ичгани бурнидан булоқ бўлиб чиқади. А. Кўчимов, Ҳалқа
Кўз булоғи қайнамоқ
-
Энди она анча тузалиб қолди. Фақат Ботиралини эсласа, бағри эзилади, дили эриб, кўзларининг қўш булоғи қайнайди. Ойбек, Танланган асарлар
БУЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BULOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
булоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар