бундай
билан улашинг
1. кўрс. олм. Худди айтилганга, кўзда тутилганга ёки кўз ўнгидагига ўхшаш, тенг; бунақа, бу каби.
-
Бундай пайтларда Луғумбек тарафларда ҳаво ниҳоятда дим бўлади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бўтабой бундай саволни кутмаган бўлса керак, гангиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бундай туйғун, бундай зийрак, бундай боадаб қиз етти иқлимда ҳам топилмайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. рвш. взф. Шу қадар, шунчалик, бунчалик.
-
Бир жойга бориб, сира бундай кеч қолган эмас эди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Агар сан бир хум олтин топсанг, бундай севинмас эдим. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қуйидагича.
-
Бир хатида бундай дебди: Катта походдан кейин ҳозир дам олиб ўтирибмиз. Жуда чарчаганман. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
4. равиш Айтилганга, кутилганга, кўзда тутилганга ёки кўз ўнгидагига ўхшаш бир зайл-да, тарзда; шундай.
-
Йўқ, бундай бўлмаслиги керак, бундай бўлмаслиги керак, бу инсофдан эмас Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Қоратой, сан бундай қил, ҳозир бориб ёт, чарчагансан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Йўқ бундай эмас! Менинг зотимда жиноятчилар йўқ. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Бундай қиламиз, — капитан ўрнидан турди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
5. -лар Қўшимчаси олиб отлашганда, бирор гуруҳ вакили бўлган шахсни англатади.
-
Ким билади, унақалар кўп ахир, у кам, Ким ҳам ахир бундайларни йўлга солибди. А. Орипов, Йиллар армони
-
Бундайлардан мингтасининг қоши бир тола сочингга арзимайди. Биламан, қизим Ойбек, Танланган асарлар
бундай сўзи қатнашган жумлалар:
Биров ундай, биров бундай
-
Шунга ўхшаш биров ундай, биров бундай. Ўзингизни билинг, ўзга билан нима ишингиз бор? Ойбек, Танланган асарлар
БУНДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUNDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бундай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар