бурил
билан улашинг
1. Бурмоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбати.
-
Ўнгга бурилмоқ.
-
Жаҳон ўрнидан турди-да, эшикка қараб бурилди. Ёшлик
-
Извош кўчадан ўтгач, ўнгга бурилиб, тўхтади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Ўгирилмоқ, ўгирилиб қарамоқ.
-
Қизча ётсираб, қовоғини солиб, тескари бурилди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ҳокимнинг кўзи хотин томонга бурилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сигир ўқтин-ўқтин ёнига бурилиб, бузоқни ялар, пишилларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. сўзлашув тили Араз қилмоқ, араз қилиб тумтайиб олмоқ.
-
Уят эмасми, келин? Кеча келдинг сурилиб, бугун кетгин бурилиб. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Кўпинча сув ташийдиган одам топилмай, сувсиз ўтирамиз,— Нури яна бурилди. Ойбек, Танланган асарлар
бурил сўзи қатнашган жумлалар:
Лаби бурилмоқ
-
Бола онасига кўзи тушиши ҳамон, беланган оёқ-қўлини питиллатганча, бўшатишга уринди. Бироқ уддасидан чиқолмагач лаблари бурилиб, йиғлаб юборди. Ёшлик
БУРИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар