бюллетен
билан улашинг
1. Бирор муассасанинг вақт-вақти билан чиқариб туриладиган босма нашри номи; ахборотнома.
-
Олий аттестация комиссиясининг бюллетени.
-
Академиянинг ахборот ва бюллетенларида ўзбек диалектологиясига оид 15 дан ортиқ илмий мақола эълон қилинди. ЎТА
-
Токча-токча эски-янги уставлар, луғатлар, бюллетенлар, газета ва ажнабий журналлар ҳам бор. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
2. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бирор муҳим воқеанинг бориши ҳақида эълон қилиб туриладиган ахборот.
-
Валюталар курси ҳақидаги бюллетен.
3. Маълум шаклдаги сайлов (овоз бериш) варақаси.
-
Сайлов бюллетени. Бюллетенни сайлов қутисига ташламоқ.
4. сўзлашув тили Касаллик туфайли ишчи ёки хизматчининг меҳнатга вақтинча яроқсизлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган ҳужжат; касаллик варақаси.
-
Бюллетен олмоқ. Бюллетен бўйича пул тўламоқ.
-
Махсус комиссия Н. Шодиеванинг шикоятини текширганда, у ҳақ бўлиб чиқди ва декрет бюллетенига ҳақ тўланадиган бўлди. Муштум
-
— Орадан икки ҳафта ўтказиб, хабар олгани борсам, Хўжахоновнинг қўлига игна кириб, бюллетенга чиқиб кетган экан, — деди Ўтбосар. Ғайратий, Эпчил куёв
БЮЛЛЕТЕН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BYULLETEN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бюллетен сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БЮЛЛЕТЕН сўзига берилган маънолар
бюллетен сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар