бюро
билан улашинг
1. эскирган Баъзи муассаса, ташкилот ва шу кабиларда раҳбарлик ишини олиб бориш мақсадида сайланадиган ёки таъсис этиладиган коллегиал орган; шу орган ўтказадиган мажлис.
-
Бюро аъзолари.
-
Омонов хонадан чиқиб кетгач, Муродов бюро аъзоларига мурожаат қилди. Муштум
-
Қодиржон, батафсил сўзлаб, бюрода жуда баҳодирлик кўрсатибсиз. Уйғун, Асарлар
-
Бюрода унга жуда кўп саволлар беришди Г. Нуруллаева, Юрак ёнмоғи керак
2. Баъзи бир муассаса, ташкилот ёки улардаги бўлимлар номи.
-
Маълумотномалар бюроси. Машина бюроси. Конструкторлик бюроси.
-
Нормативлар бюросига машина-созликда техник нормалашга доир инженерлар ва техниклар керак. Газетадан
-
Раҳим ака машина бюросига кирди, кўп ўтмай, қўлида бир даста қоғоз билан қайтиб чиқди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
У бир неча йилдан бери Тошкент саёҳат ва экскурсиялар бюросида меҳнат қилмоқда. Газетадан
БЮРО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BYURO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бюро сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар