чаплаш
билан улашинг
1. Чапламоқ И феълининг биргалик нисбати.
-
Оқ тунукадан ясалган бакни ер ўчоққа ўрнатиб, атрофига лой чаплашмоқда. С. Аҳмад, Уфқ
2. Ёпишмоқ, ёпишиб қолмоқ.
-
Юзига чаплашган лойни кир панжаси билан артди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бугунги кутилмаган тун Ҳасанали отани чарчатган; унинг кекса кўзлари уйқу билан тамом чаплашиб олган эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бир-бирига айқашиб-чалкашиб хиралашмоқ.
-
Хат ўчирилавериб, жуда чаплашиб кетган эди. О. Ёқубов, Излайман
Қарши бўлиб, зидлашиб қолмоқ, тескари бўлиб қолмоқ.
-
[Каримийнинг] Пичинги кўнглимни баттар ғаш қилди, чунки Матлуба билан чаплашиб қолганимиз рост эди. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
ЧАПЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAPLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чаплаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар