1. Асосан мис, жез сингари металлардан ясалган, қиймати паст майда танга пул.
Оқ кўйлак устидан олача ипак тўн кийган, гавдаси йўғон баққол ёш харидорнинг айтган нарсаларини тортиб, қўлидан майда чақаларни олди. М. Осим, Ибн Сино
2. эск. Бир тийин.
[Отабек ва Али] Дастурхонни йиғиштирувчи келинчакка ўғил тилаб дуо қилгандан кейин, қўлига ўттиз чақа сурма пули бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Умуман пул, маблағ.
Темирчи йигитнинг чақаси миёнагина тўйга етарли бўлиб қолганида, Холхўжа қўрбоши йигитларининг хуружи бошланди. С. Аҳмад, Ҳукм
Бир чақага (ёки сариқ чақага) арзимайди
— Хаёлларим бир чақага ҳам арзимайди, муҳтарам зот, — ҳозиржавоблик билан узиб олди моҳир санъаткор. Газетадан
Бир чақага (ёки сариқ чақага) олмаслик
Бу кулишдан унинг меҳмонни бир чақага олмаслиги аниқ билиниб турарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Мен тирикман — бозори чаққон, мен ўлсам, уни биров сариқ чақага олмайди. М. М. Дўст, Лолазор
Бир (ёки сариқ) чақалик
Бу Насим дегани шунақа Бемаврид ёғаётган қор билан ҳам Аброрнинг тажангланиб тургани билан ҳам унинг бир чақалик иши йўқ. О. Мухтор, Эгилган бош
Бу чатоқ ишга ўзининг сариқ чақалик алоқаси бўлмаса ҳамки, бутун жавобгарлик ўз елкасига ағдарилгандай ҳанг-манг бўлди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Сариқ чақам йўқ
[Йўлчи:] Онам, укаларим учун бу ерда юрибман, Эшвой ака, буни яхши биласиз. Аммо ҳозир ёнимда сариқ чақам йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
Чақа қилмоқ
Мана, Барат супургичи! Бозордан супургисини чақа қилолмай, яна орқалаб қайтаётир. Ойбек, Танланган асарлар.
1. Кичик яра, жароҳат.
Пулни юз-бетига чақа тошган иккита ўспирин олди. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
Ниёзмурод Бибигул юзидаги қонталашган чақаларни кўрди. Мирмуҳсин, Чўри
2. Бирон-бир зарб, таъсир натижасида нарсаларнинг юзасида ҳосил бўлган ўйиқ.
Машина урилиб чақа бўлди.
Пластмассадан қилинган шкаф урилиб, чақа бўлади ёки стулнинг оёғи тез синиб қолади, деб сира хавотирланманг. Саодат
шв. Бола, фарзанд.
ЧАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.