чақир
билан улашинг
1. Номини айтиш, овоз чиқариш ёки бирор хатти-ҳаракат воситасида муайян жойга келишга ундамоқ, чорламоқ.
-
Бир вақт Кумуш хола чақириб қолди: — Ҳув Қоракўз! Мунда кел, болам! С. Сиёев, Ёруғлик
-
Хон қарс уриб, мулозимини чақирди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Аҳмедов имо билан уни [Канизакни] чақирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бўтабой баланд овоз билан бригадирларни чақирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ўзига қаратиш мақсадида номини айтиб ёки бошқа сўзлар воситасида узоқроқ жойдан туриб мурожаат қилмоқ.
-
Кўчанинг нариги юзидан уни кимдир чақирди. Ҳамроқул, чақирган кишига қарайман, деб гандираклаб кетди. А. Қаҳҳор, Асарлар
3. Таклиф, даъват қилмоқ.
-
Деҳқон ўзининг яқин қариндошларини ва ошна-оғайниларини меҳмонга чақирибди. Чалпак ёққан кун
-
Қуёш тик келганда, Чўли бобо ҳаммани овқатга чақирди. Мирмуҳсин,Меъмор
4. Бирор иш, вазифа ва шу кабиларни адо этишга ёки унда иштирок этишга даъват қилмоқ, ундамоқ.
-
Ёрдамга чақирмоқ. Мусобақага чақирмоқ.
-
Раҳбарлар Фотиманинг ишини мақтаб, ҳаммани ундан ўрнак олишга чақирарди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Чолнинг жаҳли чиқиб, золим хонни урушга чақирди. Чалпак ёққан кун
-
Никоҳ куни самовар қайнатиш ишига бойнинг хотини Йўлчини чақирди. Ойбек, Танланган асарлар
5. Бирор нарсани келтиришни сўрамоқ, буюртма бермоқ (ошхона, чойхона ва шу кабиларда).
-
[Йўлчи] Чойхоналардан бирига кирди. Устунга суяниб, тахта каравотда оёғини узатиб ўтирди. Чой чақирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Узинг чақирдинг, ўзинг буюрдинг. [Пулини] Тўлайбер! А. Қаҳҳор, Оғайнилар
6. Олло(ҳ) худо эгам парвардигор Каби сўзлар билан бирга қўлланиб, вафот қилди, ўлди деган маънони англатади.
-
Олло Фаррухни ўз даргоҳига чақириб олибди. С. Сиёев, Ёруғлик
7. Қичқирмоқ, товуш чиқариб хабар бермоқ.
-
Гудок чақирди.
-
Бу орада яна бир хўроз чақириб ўтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
8. кўчма Пировардида бирор натижага олиб келмоқ; келтириб чиқармоқ.
-
Уйқу касал чақирар. Мақол
-
Ортиқча кулги йиғи чақиради. Газетадан
-
Тут тепасида бир қарға бўйнини чўзиб, жон-жаҳди билан қағиллаб, қор чақирарди. Мирмуҳсин, Қуламас қоя
чақир сўзи қатнашган жумлалар:
деб чақирмоқ
-
Бу кишининг устодлари Зокир эшон-да Хонуни Зокир гов деб чақирар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Бўлмаса сизни, амаки, деб чақирсам майлими? Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Куёв чақирди
-
Бегимхоннинг онаси куёв чақирдисини ўтказиши билан 1939 йили Эрали ҳарбий хизматга кетди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Мажлис (ёки кенгаш) чақирмоқ
-
Эртоевнинг бахтига, иккинчи секретар ҳам кичик мажлис чақирган экан О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Ҳусайн Бойқаро кенгаш чақирди. Ойбек, Навоий
Эшигини чақирмоқ
ЧАҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чақир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар