чақириқ
билан улашинг
1. Чақириш мақсадида айтилган сўз, гаплар.
-
Ғафур аканинг: — Қочадиган одам йўқ, келаверинг, — деган ҳазилнамо чақириғи эшитилди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. Бирор хатти-ҳаракатга ундаш, даъват қилиш.
-
Демак, Бобурнинг дунё лаззатларидан фойдаланиш тўғрисидаги насиҳат ва чақириқлари ҳаётдаги турли-туман кўн-гилсиз, бахтсиз воқеалардан ғам чекишнинг ўрнига тавсия этилган тадбирлардан эди. ЎТА
-
Командирнинг чақириқлари взвод жангчиларини жасоратга чорларди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. Хонадонда бирор муносабат билан ўтказиладиган меҳмондорчилик, зиёфат.
-
Яқинда бир танишим қизининг туғилган куни муносабати билан меҳмон чақириқ қилди. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
4. тарихий Шўро даврида: партия, ҳукумат ёки сезд, қурултой, мажлис ва шу кабилар томонидан эълон қилинган мурожаат, даъват ёки шиорлар.
-
Май чақириқлари.
-
Бўтабой сўзининг охирида чақириққа ўзининг тайёр эканини билдирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Навбатдаги сайловдан кейин ҳамкорликда иш олиб борувчи депутатлар таркиби.
чақириқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қуда чақириқ
-
Совуқчилик қуда чақириқдан бошланди. Шарқ юлдузи
Чақириқ қоғози
-
Қодирбек билан бўлган тунги можародан бир ҳафтача ўтгандан кейин милициядан менга чақириқ қоғози келиб қолди. М. Қориев, Ойдин кечалар
ЧАҚИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAQIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чақириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар