Izoh.uz сайтида чет сўзининг изоҳи ва маънолари

чет

сф

1. от Бирор нарсанинг марказидан узоқ атроф, жой; бирор нарсанинг энг чеккаси; чекка, овлоқ.

  1. Шаҳар чети. Супанинг чети. Чет жой. Чет ўлка.

  2. — Мана ақча, — Мирзо чўнтагидан тилла тангалар тўлдирилган халтачани чиқариб, дастурхон четига қўйди. Мирмуҳсин, Меъмор

  3. Йўлларнинг икки четидаги ариқлар ва чуқурлар кўчма қум, хас-хашак билан тўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

  4. Тўққиз-ўн кунлик ой шаҳарнинг қоқ устида чети қорайган баркашдек ялтираб турар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. Бирор объектга нисбатан бошқа томон, тараф; ташқари.

  1. Четга қарамоқ. Четга тортмоқ.

  2. Раъно юзини четга ўгириб, кулиб турар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  3. Мурзин Элмуродни кўриб, четга бурилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

3. Қирғоқ, соҳил, ёқа, лаб.

  1. Дарё четидаги дарахтлар акси сувда чайқалади. Ёшлик

4. кўчма сфт. Бегона, ажнабий, хорижий.

  1. Чет эл. Чет мамлакат. Чет тили.

  2. Ўнинчи синфда чет тили тўгарагининг машғулоти борарди. С. Зуннунова, Янги директор

  3. Деворда ва ерда қимматбаҳо гиламлар, аъло сифатли чет эл гарнитури. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

5. от Ташқари, сирт; чекка.

  1. Четдан одам ёллаш. Четдан томоша қилиб турмоқ.

чет сўзи қатнашган жумлалар:

Четда қолмоқ

1. Бир чеккада, ташқарида қолмоқ;
2. Бебаҳра бўлмоқ; бирор фаолиятдан ташқарида бўлмоқ.
  1. Ишдан четда қолмоқ. Назардан четда қолмоқ.

  2. Раҳмат сўздан четда қолдирмаслик учун Отабекни ҳам орага олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Бироқ, туркий тиллар материаллари ҳозирга қадар лингвист-структуралистлар эътиборидан четда қолиб келмоқда. ЎТА

Ўзини четга олмоқ (ёки тортмоқ)

1. Ўзини бир чеккага, панага олмоқ, бир тарафга, томонга чиқмоқ, ўтмоқ; четламоқ.
  1. Нақ шу паллада дарвозадан катта қора сигир шаталоқ отиб, орқасида бир кишини суриб кирди. Бой чўчиб, ўзини четга олди. Ойбек, Танланган асарлар

2. кўчма Бирор ишдан ўзини олиб қочмоқ.

ЧЕТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

CHET сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4862
Сўзнинг тескари ёзилиши
теч
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
116

чет сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
чет сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, чет сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+