чилпарчин
билан улашинг
равиш Парча-парча, майда-майда; чил-чил.
чилпарчин сўзи қатнашган жумлалар:
Чилпарчин бўлмоқ
-
Ойна чилпарчин бўлди.
-
Шавкат ҳозир энг юқори қаватда, ердан жудаям баландда эканликларини, бу ердан йиқилган одам чилпарчин бўлишини ўйлади. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
-
Ёв чилпарчин бўлди. Душманнинг қора ниятлари чилпарчин бўлди.
-
Бўриевнинг қурилишни ўпирилишдан чиқаришга қаратилган дадил лойиҳаси чилпарчин бўлди. А. Мухтор, Туғилиш;
-
Нафисанинг қалби бирпасда чилпарчин бўлди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
Чилпарчин қилмоқ
-
Бухоронинг Самарқанд дарвозаси ҳам чилпарчин қилиниб, йўл четларига улоқтирилган. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Душман чилпарчин қилинди;
-
Ортиқ шу бир оғиз гап билан унинг кўнглини чилпарчин қилиб ташлаганини сезди. М. Мансуров, Ёмби
-
Наргисхоннинг жарангдор овози хаёлимни чилпарчин қилиб юборди. Шарқ юлдузи
ЧИЛПАРЧИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHILPARCHIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чилпарчин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар