чўккала
билан улашинг
1. Оёқларни тиззадан букиб, тиз ва оёқ кафтларига таяниб ўтирмоқ, чўкка тушиб ўтирмоқ, чўкка тушмоқ.
-
Султон пиён гиламга чўккалаб, майин, ингичка овозда гап бошлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Ойсара шошилмай бориб, бешик ёнига чўккалади. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Зулхумор ерда чўккалаб ўтирганича, атрофга аланглади. М. Мансуров, Ёмби
2. Бирор нарса таъсирида оёқлари букилиб, тиззаларга таяниб қолмоқ, тиз чўкмоқ.
-
Дадам, биров оёғидан чалиб юборгандек, чўккалаб қолди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Ўша заҳоти ойимнинг қўлидан капгир учиб кетди. Бошидаги жун рўмоли елкасига тушиб, қорга чўккалаб қолди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
ЧЎККАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘KKALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўккала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар