чўл
билан улашинг
1. Ўсимлик жуда кам ўсадиган, доимий қуруқ ва иссиқ иқлимли, сувсиз бепоён дашт; саҳро, биёбон.
-
Қизилқум чўллари. Қақроқ чўл. Бойсун чўли. Тома-тома кўл бўлур, Ҳеч томмаса, чўл бўлур. Мақол
-
Поезд Малик чўли бағрини тилиб борарди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Мен бу чўллар қўйнида туғилиб топдим камол. А. Орипов
-
Чўл шамоллари, жумладан, гармсел ҳавони қуруқлаштиради. Фан ва турмуш
2. кўчма кам қўлл. Ташна, зор.
-
Болага чўл хотин.
ЧЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар