қайғули
билан улашинг
1. Қайғу-алам чекаётган.
-
Қайғули киши,
-
Унсин севикли ва қайғули ягона дўсти бўлган акасини қучоқлаб, қонли ярасига юзини, кўзини суриб ёта берди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қайғу-аламга эга; қайғуга соладиган; мусибатли, аламли; ғамгин, маъюс.
-
Қайғули кунлар.
-
Нега қайғули кўринасан, Офтоб? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бугунги қайғули ҳодиса уни бу уйга эртароқ келтириб қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Санъаткорни яқиндан билган ёки томошаларини кўрган киши бу қайғули хабарга асло ишонгиси келмасди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
ҚАЙҒУЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYG‘ULI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайғули сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар