ядро
билан улашинг
1. спрт. Итқитиш учун ишлатиладиган думалоқ оғир спорт қуроли.
-
Спортчи ядрони 20 метрга ирғитди.
2. махе. Бирор нарсанинг ички марказий қисми; ўзаги, мағзи.
-
Ернинг ядроси. Атом ядроси. Ядронинг бўлиниши.
-
Ядро эса ҳужайрадаги барча жараёнларни бошқариб турадиган марказдир. Фан ва турмуш
3. кўчма Бирор жамоа, гуруҳ, ташкилот ва шу кабиларнинг асосий қисми, муҳим қисми; таянч.
-
Шу сабабли миллий тил ономастикаси ва топонимикаси фондининг асосий — ядро қисмини халқ шеваларидаги ономастик материаллар ташкил этади ЎТА
4. айнан Ядровий.
-
Ядро уруши. Ядро қуроли.
-
Бутун рўйи заминга ядро фалокати соя ташлаб турган айни пайтда халқаро бирдамлик тантанаси улкан аҳамиятга эгадир. Газетадан
ЯДРО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YADRO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ядро сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар