қайғур
билан улашинг
1. Қайғу-алам чекмоқ; куймоқ.
-
Қайғурманг, опажон. Қора кунлар ўтар, ёруғликка чиқармиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қаҳрамон қизнинг фожиали ўлимини эшитганлар ҳаммаси қайғуриб йиғладилар. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Бирор кимса, нарса, иш ва шу кабилар ҳақида ўйламоқ, унинг хатти-ҳаракати, ташвишида бўлмоқ.
-
Нодира онаси ўрнида Анварнинг бошини силади, ювиб таради ва Анварнинг истиқболи учун қайғурди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мўл-кўл ем-хашак — кўп гўшт, сут, ёғ демакдир. Шунга кўра молларнинг қишки озуқаси ҳақида ҳозирдан қайғурайлик. Газетадан
ҚАЙҒУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYG‘UR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайғур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар