қайғу
билан улашинг
1. Бошга тушган руҳий азоб; ғам, мусибат.
-
Оғир қайғу. Чуқур қайғу. Қайғу тортмоқ.
-
Жўрахоннинг нобуд бўлиши юрт қайғусига айланди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Тўғри, [Шоҳиста] баъзи вақтларда нималарнидир ўйлаб, бир оз маъюсланар аммо бунчалик қайғуга ботмасди. М. Алиев, Қалб сўзлари ёзилган мактуб
-
Ҳасратли ҳужрамда қайғудан бўлак Ҳамма кетиб бўлди бирма-бир Э. Шукур, Ҳамал айвони
2. Кўзланган мақсад йўлидаги безовталик хатти-ҳаракати, ўй-фикр; ташвиш, ғам.
-
Эчкига — жон қайғуси, қассобга — мой қайғуси. Мақол
-
Йигитлар ўз истиқболлари қайғусида янги бино, янги рўзғор тузайдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҚАЙҒУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYG‘U сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайғу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар